Қарорга кўра, қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;
Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;
Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;
ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана – 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва “Навоийхонлик кунлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш.
Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар йили 1 миллиард сўмгача ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Фонд Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, академик Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уйнинг бир қисмида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади