Бу ҳақда Al Jazeera хабарида айтилишича, мамлакатнинг бир қанча провинцияларида – Джижель, Сетиф, Беджайя, Аннаба, Тебесса, Блида, Буира, Бумердес, Гельма ва Хеншелада ўрмон ёнғинлари авж олмоқда.

Ҳудуд расмийларига кўра, ёнғин иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли содир бўлган, бироқ уларнинг баъзилари ёқиб юборилган бўлиши мумкин.

Алжир ҳарбийлари тилсиз ёвни бўйсундиришга ёрдам бермоқда.