Тадқиқот натижалари Science Translational Medicine журналида чоп этилди.
Ёнғоқ билан боғлиқ оғир, ҳатто ўлимга олиб келадиган аллергик реакциялар дунё аҳолисининг бир фоизидан кўпроғига таъсир қилиши мумкин. Одатда шифокорлар парҳезда рационга ерёнғоқни киритмасликни тавсия қилишади, аммо маҳсулотни тасодифан истеъмол қилиш хавфи юқори бўлиб қолмоқда. Айни пайтда аллергия пайдо бўлишининг олдини оладиган даволаш усуллари мавжуд эмас.
Инновацион препарат эса аллерген организмда реакция юзага келишидан олдин ҳаракатга киришади. Бу cHBI ингибитор бўлиб, инсон иммунитет ҳужайралари таъсирини тўхтатади, бу эса аллерген хавфини четлаб ўтиш имконини беради. Дорини бир марта юборилиши икки ҳафтадан кўпроқ ҳимояни таъминлади. Аломатлар бошланганидан кейин дори қисқа вақт ичида қўлланилганида, аллергия ривожланиши тўхтади.
Тажрибалар, айниқса, ерёнғоқларга қаратилган эди. Чунки у, айниқса, болаларда энг кўп учрайдиган озиқ-овқат аллергияси саналади. Бироқ, янги ишланма платформа технологияси бўлиб, унинг асосида бир қатор янги аллергенлар билан ишлайдиган бошқа ингибиторларни лойиҳалаш мумкин. Келгусида клиникадан олдинги синовлар, улар муваффақиятли якунланган тақдирда эса клиник синовлар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради lenta.ru.