Бу ҳақдаги компания баёнотига кўра, робот одамлар билан мулоқот қила олади ҳамда омборхонадаги товарларни жавонларга жойлаш, ташиш ва шу каби бошқа юмушларни бажариши мумкин.
“Amazon Robotics” бош технологи Тай Бреди айтишича, ҳозирча бу тажриба “Agility” томонидан ишлаб чиқарилган Дигит, лақабли роботни синовдан ўтказишнинг дастлабки босқичи.
“Уни такомиллаштириш ва иш жараёнидаги самарасини ошириш мақсадида таҳлилий ишлар олиб борилмоқда”, дейди мутахассис.