Қадимий шаҳар ўрни фаол оптик тизимлар – узоқдаги объектлар тўғрисида маълумот олиш ва қайта ишлаш технологияси – LIDAR ёрдамида аниқланди.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Бразилия миллий коинот тадқиқотлари институти ходими, масофадан зондлаш бўйича олим Винисиус Перипатонинг қайд этишича, Амазонка ўрмонлари остидаги ернинг сўнгги кўриниши Колумбиягача бўлган инсон фаолияти белгиларини кўрсатмоқда.

Олимлар Амазонканинг жанубида мудофаа ва маросим ҳамда бошқа иншоотларига эга бўлган манзилгоҳ топилганини айтишмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, жанубий Амазонкада бир вақтлар ўн минглаб одамлар истиқомат қилган қишлоқ бўлган. Олимлар йўллар тармоғи билан боғланган бозор майдони изларини топишди ва бу йўл тармоғи қадимги Европа йўллари билан беъмалол рақобатлаша олади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, илгари бу ерда 10 000 дан 24 000 гача бинолар бўлган, улар ҳали ҳам қатламлар остида сақланиб қолган бўлиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.