Флорида штатида яшовчи 23 ёшли Брэндон Гриффин дўсти билан балиқ тутаётган эди. Бир пайт унинг қармоғига баҳайбат балиқ илинди. У балиқни сувдан олиб чиқди. Бу акула эканлиги маълум бўлди. Кўп ўтмай, улар акулани қўйиб юборишга қарор қилишди.

Эркакнинг айтишича, у ўз ўлжасини имкон қадар тезроқ қутқаришга ҳаракат қилган, чунки бу тур камдан-кам ҳолларда илгакдан омон қолади, деб хабар беради mir24.tv.