Топилма Скандинавия денгиз илони ва Вальхалла шаҳри шарафига Jormungandr walhallaensis деб номланган бўлиб, мазкур шаҳар яқинида унинг қолдиқлари топилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, топилган мозазаврнинг узунлиги 24 фут (7,5 метр). Унинг сузгичлари ва думи бўлган, улар акуланикига ўхшайди. Мозазаврнинг думи танасидан калтароқ бўлган.

Jormungandr walhallaensisнинг кашф этилгани олимларга мозазаврларнинг эволюция жараёни ҳақида қимматли маълумотларни олиш имкониятини беради. Ушбу ҳайвонларнинг турли шакллари ва хусусиятларини ўрганиш орқали олимлар уларнинг бир-бири билан муносабатларини тушунишлари мумкин. Янги тур мозазаврга мансуб бўлиб, 80 миллион йил олдин мавжуд бўлган.

Мозазаврлар – кеч бўр даврида мавжуд бўлган йирик йиртқич сув динозаврлари. Мозазавр биринчи марта 200 йилдан кўпроқ вақт олдин кашф этилган. Бироқ мозазаврларнинг ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволлар ҳали ҳам жавобсиз қолмоқда, деб хабар беради mir24.tv.