Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, оғирлиги 31,1 грамм бўлган тангалар икки хил дизайнда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, худди шу вазндаги учта тангадан иборат сувенир тўпламлар ҳам тақдим этилган.

Тангалар 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, юқори коллекцион қийматга эга. Уларда Соҳибқирон Амир Темур тасвири акс эттирилган, шу билан бирга “Темур тузуклари”дан иқтибослар ҳам ўйиб ёзилган.






Қайд этилишича, кун давомида тангалар нархи халқаро қимматбаҳо металлар бозоридаги ўзгаришларга қараб янгиланиши мумкин. Тангаларнинг жорий нархи ва мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий манбаларида ҳар куни эълон қилиб борилади.