Қайд этилишича, Амударё туманининг  Қипчоқ – Блокпост стансиялари оралиғидаги темирйўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилади. Шу муносабат билан 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари  ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.