Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентдаги "ЖАР” спорт мажмуасида ўтказиладиган мусобақада 20 га яқин давлатдан 500 нафарга яқин спортчи қатнашиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан юртимизга хорижлик фахрий меҳмонларнинг ташрифи бошланди. Жумладан, бугун – 12 май куни тунда юртимизга Жаҳон анъанавий каратэ федерацияси техник директори, Жаҳон Будо каратэ ассоциацияси президенти Радек Януш етакчилигидаги делегация етиб келди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шахрулла Маҳмудов, Ўзбекистон анъанавий каратэ-до федерацияси раиси Зариф Болтаев ва бошқалар кутиб олди.
Эртага, 13 май куни мазкур чемпионат олдидан матбуот анжумани, техник комиссия йиғилиши каби қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.