Тадбирда Андижон вилояти ҳокимияти мутасаддилари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти бўлинмаси раҳбар ва мутахассислари, лойиҳа ташаббускорлари ва вилоят фаоллари иштирок этдилар. Тамал тошини қўяр экан, Андижон вилояти хокими Шухратбек Абдурахмонов “Andijon Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика маркази бутун тармоқ истиқболи учун мустаҳкам пойдевор яратишини алоҳида таъкидлади.

“1.5 гектар майдонда жойлашадиган “Andijon Pharma Park” маркази халқаро тажрибани қўллаган, чет эл инвестициялари ва технологияларини жалб этган ҳолда, инновацион ечимлар ва юксак технологияларни жорий этиш йўли билан юртимизда фармацевтика соҳасини жадал ривожлантиришга хизмат қилади”, деди Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти бўлинмаси раҳбари Рузиматали Мансировнинг айтишича, марказ ўз ичига Дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш маркази, Дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизаси ва стандартлаштириш маркази: кимёвий таҳлил лабораторияси, микробиологик лаборатория,фармакотоксикологик лаборатория фаолият юритади. Шунингдек, академик, илмий, клиник ва клиник давргача бўлган муолажалар учун дори-дармон воситалари ишлаб чиқарарадиган секторлар иши йўлга қўйилади. “Илмий тадқиқотлар марказини ҳам очиш режада бўлиб, ёш олимлар, инновацион ғоя муаллифларини рағбатлантириш, молиялаштириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам устувор мақсадлардан”, дея таъкидлади Рузиматали Мансиров.

Шундай олий мақсадлар режада экан, “Andijon Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика марказининг тўла ишга тушинини кутиб қоламиз ва келажак фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.