“Ўзбекнефтгаз” АЖ  тизимидаги барча бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви ўтказиляпти.

Жумладан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган Водий нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси, “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Тўрақурғон нефть базаси” МЧЖ, Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми бўлинмаси, “UNG Petro” МЧЖ, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ ҳамда уларнинг филиалларининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 88 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 112 та, газ хавфсизлиги йўналишида 8 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 31 та, электр хавфсизлиги йўналишида 72 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 34 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 29 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 17 нафар ходимларга чора кўрилди ва 4 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Мониторинг жараёнида мутахассларга ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Элбек ШОМУРАДОВ,

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи .