Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
 
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Алпомиш Мероси” МЧЖ томонидан Хитойнинг ”ZHONGTONG BUS Company LIMITED” корхонаси билан 70 дона замонавий автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзоланган эди. 

Шартномага мувофиқ бугун ушбу автобуслардан 20 донаси Андижон вилоятига олиб келинди. Август ойи охирига қадар яна 50 дона автобусни олиб келиш режалаштирилган.