Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.