Қайд этилишича, бугун, 12 январ куни соат 13.40 да Андижон вилояти Андижон тумани Куйганёр шаҳарчаси “Истиқлол” МФЙда жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13.55да воқеа жойига етиб борган, соат 14.00да ёнғин қуршаб олинган ва 14.55 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.