Айтиб ўтиш керак, вилоят бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш, энергия ресурслари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид 2730 та тадбирлар ўтказди. Албатта, ушбу тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ҳамда аҳоли эътиборига аниқ ва халқчил тилда етказишда соҳа ходимларининг хизматлари катта бўлди.
Шу сабаб, Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тизим фаолиятини ёритишда самарали ҳамкорлик қилиб келаётган фаол оммавий ахборот воситалари вакилларига ташаккурнома билдирилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.