Қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг “2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Андижон вилоятида “Ўпка саломатлиги“ мобиль комплекси ишга тушди.

Маълумотларга кўра, мобиль комплексида йўлга қўйилган замонавий ускуналар орқали ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик ҳамда скрининг тадбирлари ўтказилади.