Вилоятда қорамолчилик йўналишида жорий йилнинг ўтган даврида 68 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига қорамоллар сонини 3 минг 800 тага ошириш белгиланган эди. Амалда эса 69 та лойиҳа ишга туширилиб, қорамоллар сони 4 минг 522 бошга етказилди. Натижада белгиланган режа 119 фоизга бажарилди.

Лойиҳаларга банклар томонидан 62 минг 581 миллион сўм кредит маблағи йўналтирилди. Жараёнда 480 нафар фуқаро иш билан таъминланди, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.