Андижон вилояти Асака туманида ДХХ ва ИИВнинг вилоят бошқармалари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, мазкур туманда яшовчи, 1988 йилда туғилган шахснинг ёнида бўлган 1 дона номсиз спрей идишдаги номаълум суюқлик ҳамда 2 дона номсиз дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Хўжаобод туманидаги ушбу шахсга тегишли хонадон кўздан кечирилганда, мазкур манзилда нарколаборатория ташкил этилгани маълум бўлди.

Кўздан кечириш жараёнида спрей идишлардаги номаълум суюқликлар, оқ рангли кукунсимон моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда наркотик моддалар тайёрлашда фойдаланилган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган моддалар «Альфа-PVP» синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи модда экани аниқланди, деб хабар қилди ДХХ матбуот хизмати.