Танқидга олинган Нодавлат таълим ташкилотидаги мазкур ҳолат юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги "МуҳаммадЮсуф болажонлари" Нодавлат таълим ташкилотида содир бўлиб, ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилди.