Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса шу йилнинг 20 февраль куни тахминан соат 18:02 ларда вилоятнинг Шаҳрихон туманнинг “Янги Найнаво“ МФЙ ҳудудида жойлашган Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида Автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Шунингдек, ҳозирда ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.