Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда олий таълим муассасалари ректорлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди. Вилоят раҳбари иқтидорли ёшларга ишонч билдириб, юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида омад тилади.
Танловда иштирок этиш учун 807 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, 4 та босқичли танлов жараёнларида иштирок этди. Натижалар 100 баллик мезонда баҳоланганган.
“Келажак лидерлари” клуби аъзолигига қабул қилинган номзодларнинг 44 нафари (88 %) эркак, қолган 6 нафари (12 %) хотин-қизлар, шунингдек 28 нафари (56 %) давлат хизматчилари, 22 нафари (44 %) талабалар ҳисобланади.
Самимий мулоқот давомида вилоят раҳбари “Келажак лидерлари”га сертификатлар топширди.
Тадбир сўнгида клубнинг ташкилий тузилмаси шакллантирилди. Сараланган ёшлар орасидан клуб фаолиятини мувофиқлаштирувчи “Клуб президенти” ва “Вице президенти” лавозимларига номзодлар овоз бериш йўли билан сайланди. Келгусидаги режалар белгиланди.