Юзага келган чуқурлик камида битта боғни “ютиб юборди”, 30 га яқин уй аҳолисини эвакуация қилишга тўғри келди, дея хабар беради Reuters.

Маҳаллий ҳукумат 17 февраль куни пайдо бўлган ва эртаси куни камида 20 метргача кенгайган чуқурни жиддий ҳодиса деб атади.

BBCнинг хабар беришича, эвакуация қилинган уйлар тахминан уч йил аввал олдинги қум кони ўрнида қурилган.

Суррей графлиги кенгаши чўкиш сабаблари бўйича текширувлар давом этаётганини айтди ва аҳолидан иш олиб борилаётган вақтда ҳудуддан узоқроқ масофада бўлишни сўради, деб хабар беради report.az.