Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишидаги автобус соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00 да эса Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Қатнов Бекобод шаҳри орқали амалга оширилади.
Ангрендан Самарқандгача йўлкира нархи 50 000 сўм этиб белгиланган. Олмалиқдан Самарқандгача эса 45 000 сўм. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.