“Ангрен” ЭИЗ ҳудудида умумий қиймати 17,636 миллион долларлик “Юпқа минерал кукун ва автоклавланган газбетон блоклари ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
Ушбу инвестиция лойиҳаси тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида 2022-2025 йилларда амалга оширилади. Унинг доирасида 2022 йилда 6 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига юпқа минерал кукун ишлаб чиқаришнинг 1-босқичи ишга туширилади.
Натижада 80 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳанинг 2 ва 3-босқичларида ўзлаштирилган инвестиция маблағлари ҳисобига автоклавланган газобетон блоклари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Йиллар давомида фойдаланилмаётган “Ангрен ИЭС” АЖдан чиқаётган ёнган кўмир куллари ва қолдиқлари чуқур қайта ишланиб, цемент ва бетон маҳсулотлари учун қўшимча хомашё тайёрланади.