Қайд этилишича, департамент ҳамда ИИБнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. “Чинобод” МФЙ ҳудудида “MAN” русумли автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Н.Х. фаолияти тугатилган “K.B.” МЧЖнинг сохта юк хати асосида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмирни қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.