Биринчи йўловчи рейси 2023 йил 17 апрелга белгиланган. Рейслар Боеинг 737-800 самолётларида ҳафтасига бир марта – душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

 "AnаdоluJet" – бош қароргоҳи Анқарада жойлашган Turkish Airlines лойиҳаси бўлган авиакомпания. Авиакомпания паркида 59 та самолёт мавжуд бўлиб, улар 89 та йўналишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.