“Қиш охирида Антарктидада кузатувлар тарихида рекорд даражада муз қопламининг пасайгани кузатилди. Арктикада жорий йил 40 йиллик кузатувлар тарихида ёзги минимумлар рейтингида 4-ўринни эгаллайди”, дейилади ҳисоботда.
Шимолий ярим шарда куз, жанубий яримшарда эса баҳор бошланди. Бу шуни англатадики, ҳозирда Антарктидада муз қопламининг максимал ривожланиш даври, Арктикада эса аксинча, музнинг максимал эриши даври давом этмоқда.
Институт олимларининг маълумотларига кўра, 2023 йил қиш мавсумида Антарктида муз қопламининг майдони ниҳоятда кичик бўлиб, 19,04 миллион квадрат километрни ташкил этган. Бу кузатувнинг барча йиллари учун рекорд даражада паст бўлиб, одатдагидан 1,4 миллион квадрат километр ёки 7,5 фоизга кам, деб хабар беради ria.ru.