Бундай ранглар қорда микроскопик сув ўтлари ривожланиши натижасида пайдо бўлади, деб тушунтирди олимлар. Улар экстремаль ҳароратдан қўрқмайдиган ва қиш давомида қорда сақланадиган споралар билан кўпаяди. Об-ҳаво қулай бўлса, споралар униб чиқа бошлайди. Хлорофилл пигменти яшил ранг беради, пушти ранг эса — каротин қатлами бўлиб, таркибида баъзи микроорганизмлар ҳужайралари мавжуд.

Қорнинг бундай ранг олиши иқлим ўзгаришига ҳисса қўшади, чунки ранг туфайли қуёш нури унда камроқ акс этади, бу эса унинг тезроқ эришига олиб келади. Натижада, сув ўтлари у ерда фаолроқ кўпаяди ва аянчли доира ҳосил бўлади.

Марказ директори Евгения Дикогонинг сўзларига кўра, Украина станцияси яқинида қорнинг бундай ранг олгани ҳақидаги хабар дунё миқёсида эътиборни тортди. “Кембриж университети олимлари янгиликдан хабар топишди ва ёзда Антарктиданинг қанча майдони ранг-баранг қор билан қопланишини аниқлаш учун қўшма тадқиқот ўтказишни таклиф қилишди”, деди у. Тадқиқот яқин келажакда режалаштирилган. Унинг натижалари Антарктика қорларининг глобал исиш натижасида эриганини янги усулда баҳолаш имконини беради.