Бу ҳақда AP агентлиги маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, Конгонинг Итури вилоятида 15 киши уйга қамаб қўйилган ва тириклайин ёқиб юборилган, етти киши отиб ташланган. Валезе Вокуту туманида яна уч киши ҳалок бўлди.
Конго Демократик Республикаси “Бирлашган демократик кучлар” гуруҳи ҳозирча воқеага алоқадорлигини тасдиқламади, деб хабар берди report.az.