Апеллация аризалари 2022-йил 7-сентябрдан бошлаб Апеллация комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Бунда 7-17-сентябр кунлари апеллация аризалари кўриб чиқилиши белгиланган 5 980 нафар талабгордан 889 нафари (14,9 фоиз) иштирок этди. Шундан:
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича — 744 нафар (4 980 нафар абитуриентдан);
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тест синовлари бўйича — 145 нафар (1 000 нафар талабгордан).