Россиялик дастурчилар нима учун Марказий Осиё давлатларига жойлашаётгани маълум қилинди.

Apple корпорацияси Россиядаги ходимларининг катта қисмини Қирғизистонга олиб келган. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди. Унга кўра, Apple россиялик ходимларини ёзнинг охиридаёқ Қирғиз республикасига кўчирган. Газетанинг қайд этишича, компаниянинг давлат органлари билан алоқа бошқармаси раҳбари Нозим Турдумамбетов асли қирғизистонлик.

Бундан ташқари, Google ҳам Россиядаги ходимларини кўчириш ҳаракатига тушиб қолган. Янги йўналиш сифатида Дубай танланган, аммо ходимлар иқлим ва шаҳарнинг узоқлиги туфайли бунга рози бўлмаган.

“Ведомости” экспертларининг сўзларига кўра, IT-компаниялар фаол равишда Марказий Осиё давлатларига жойлашмоқда. Чунки, бу давлатлар рус тили тарқалиши ва нисбатан арзонлиги учун дастурчиларга қулай.