Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича таҳлил қилинганида, асосан:

- АГТКШларда 4 та ҳолатда 0,5 млрд сўм;

- иссиқхоналарда 3 та ҳолатда 0,8 млрд сўм;

- ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 43 та ҳолатда 10,8 млрд сўм;

- умумий овқатланиш шохобчаларида 45 та ҳолатда 0,4 млрд сўм;

- бошқа улгуржи истеъмолчилар томонидан 167 та ҳолатда 16,4 млрд сўмни ташкил этган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.