Тегишли баёнот 22 январь, пайшанба куни АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги веб-сайтида эълон қилинди. Bloomberg ва Reuters хабарларига кўра, АҚШ ҳукумати ташкилотга қарийб 260 миллион доллар қарзини тўламаган. AP агентлиги қарзнинг миқдори 130 миллион доллардан ортиқ, деб баҳоламоқда.
Хусусан, АҚШ томони ЖССТдан чиқишини “ташкилотнинг Хитойнинг Ухан шаҳрида бошланган COVID-19 пандемиясига етарлича реакция кўрсата олмагани, шошилинч зарур ислоҳотларни амалга оширмаганлиги ва ЖССТ аъзо давлатларининг ортиқча сиёсий таъсиридан мустақиллигини намойиш эта олмаганлиги” билан изоҳлади, деб хабар берди dw.com.
АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг ЖССТдан чиқиш ниятини эълон қилувчи фармонни 2025 йил 20 январда – Оқ уйга қайтганидан кейинги биринчи куни имзолади. Reuters ва Bloomberg агентликлари ташкилотдан чиқишнинг бир йилдан кейин якунланишини АҚШ қонуний талаблари билан боғламоқда: бундай режалар ҳақида 12 ой олдин хабар берилиши керак. Агентликларнинг таъкидлашича, қонун барча тўланмаган тўловларни ҳам тўлашни талаб қилади.