“Report”нинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Мэтью Миллер “Х” ижтимоий тармоғида ёзган.
“Котиб Блинкен қолган барча гаровга олинганларнинг уйларига қайтишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Исроилда. Можаронинг тинч аҳолига таъсирини чеклаш ва Ғазодаги фаластинликларга гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш жуда муҳим”, деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, Э. Блинкен аввалроқ Туркия, Греция, БАА, Иордания, Қатар, Саудия Арабистонида бўлган эди. Исроилдан кейин у Фаластин ва Мисрга ҳам ташриф буюради, деб хабар беради report.az.