Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳудудлар ривожига ҳам хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
— Тошкент шаҳридан сўнг Қарши шаҳрида "Америка бурчаги"нинг очилиши Ўзбекистон ҳукумати таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришмоқчи бўлган жараёнга катта ҳурмат билан қарашимни англатади, — деди АҚШ элчиси.
Томонлар ишлаб чиқариш, туризмни ривожлантириш ва маданий мерос объектларини келажак авлодга сақлаб олиш масалаларида ҳам фикр алмашишди.
Элчининг вилоятга ташрифи давом этмоқда.