Бу ҳақда The Wall Street Journalнинг хабардор манбаларга таяниб маълум қилди.

Ушбу манбаларга кўра, АҚШ томони Эрондан барча мавжуд бойитилган ядровий материаллар захираларини олиб ташлашни ҳам талаб қилмоқда. Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти Исфаҳон, Натанз ва Фордовдаги ядровий иншоотларни демонтаж қилишни, Эрон ядровий дастури доирасидаги ер ости ишларига тақиқ қўйишни ва халқаро текшириш механизмини кенгайтиришни талаб қилмоқда.

CNN аввалроқ АҚШ ва Эрон ўн йилдан ортиқ вақт давомида уранни бойитишга мораторий эълон қилиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Axios портали маълумотларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон қуролли можарога чек қўйиш бўйича бир саҳифали меморандум бўйича келишиб олишга яқин. Хабарларга кўра, АҚШ томони Эроннинг ўз таклифларига 48 соат ичида жавоб беришини кутмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Багаи аввалроқ Теҳрон АҚШ таклифларини кўриб чиқишда давом этаётганини ва кейинчалик ўз жавобини Покистон томонига етказишини айтган эди, деб хабар берди report.az.