Шу билан боғлиқ ҳолда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъуллигида кўп кунлик ўқув машғулотларини бошлади, бу бутун минтақа бўйлаб жанговар самолётларни жойлаштириш ва қўллаб-қувватлаш қобилиятини намойиш этишга қаратилган, деб хабар беради i24news.tv.

Ўқув машғулотлари давомида фавқулодда ҳолатлар шароитида шахсий таркиб ва ҳаво кемаларини тезкор кўчириш тартиб-таомиллари, тарқоқ ҳолда амалга ошириладиган операциялар, шунингдек, минимал харажатлар билан моддий-техника таъминоти текшириб кўрилади.

АҚШ расмийлари ўқув машғулотлари давомида ҳарбийлар фавқулодда вазиятларни ҳал қилиш учун бир нечта жойларга гуруҳлар жойлаштирилишини таъкидлашди. Режа масъулиятли ҳарбий мавжудликни сақлаб қолиш билан бирга ўзгарувчан муҳитда тактика, техника ва тартиб-таомилларни ишлаб чиқишдан иборат, деб хабар берди rg.ru.