АҚШ Президенти Дональд Трамп пўлат ва альюминий импортига божларни 25 фоиздан 50 фоизга оширишни маъқуллади. Оқ уй 3 июнь, сешанба куни Давлат раҳбарининг тегишли фармойишни имзолаганини маълум қилди.

“Мен пўлат маҳсулотлари ва пўлатдан ясалган буюмлар, альюминий маҳсулотлари ва альюминийдан ясалган маҳсулотлар импортига тариф ставкаларини ошириш зарур ва мақсадга мувофиқ эканлигини аниқладим... 2025 йил 4 июнь Шарқий соҳил вақти билан соат 12:01 да кучга киради”, дейилади ҳужжатда.

Унда яна айтилишича, Вашингтон ва Лондон ўртасида 8 майдаги иқтисодий тараққиёт келишувига риоя этилишини таъминлаш учун Буюк Британия бу режимдан холи бўлади.

Янги божлар 4 июнь чоршанба куни эрталаб соат 6:00 да кучга кирди, деб хабар беради dw.com.