Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Музлаган дарахт шохларининг электр узатиш тармоқларига тушиб кетиши электр узилишларига сабаб бўлди.

Ноқулай об-ҳаво туфайли авиакомпаниялар 25 январь куни 11 000 дан ортиқ рейсларни бекор қилди. Хусусан, Рональд Рейган номидаги Вашингтон халқаро аэропорти фаолияти бутунлай тўхтатилди.

Миллий об-ҳаво хизмати (NWS) қор ёғиши 26 январь, душанба куни эрталабгача давом этиши, шундан сўнг рекорд даражадаги қаттиқ совуқ бўлиши, дўл ёғиши ва кучли шамол эсиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Бўрон оқибатида аллақачон ўн бир киши ҳалок бўлган. Теннесси, Канзас, Нью-Йорк, Техас, Луизиана ва Мичиган штатларида об-ҳаво билан боғлиқ ўлимлар қайд этилган.

24 штатдаги расмийлар қор бўронидан кейин кенг кўламли тозалаш ва тиклаш ишларига тайёргарлик кўриш учун фавқулодда ҳолат эълон қилишди.

200 миллиондан ортиқ америкаликлар ноқулай об-ҳавонинг оқибатларига дуч келишади. Мамлакат бўйлаб озиқ-овқат дўконлари тезда бўшаб қолди ва кўплаб ҳудудлардаги аҳоли яқин кунларда ташқи дунёдан узилиб қолиш эҳтимолига тайёргарлик кўришди.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноум Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги қишки бўронга олдиндан тайёргарлик кўрганини айтди, деб хабар берди korrespondent.net.