XXI аср охирига келиб, Антарктидани ҳисобга олмаганда, бутун Ер қуруқлигининг 40 фоизидан ортиғини қурғоқчил ҳудудлар эгаллаши мумкин. Бу ҳақда иш Environmental Research Letters (ERL) журналида чоп этилган олимлар маълум қилди.
Тадқиқотчилар қурғоқчил ҳудудларнинг тарқалишини баҳолаш учун 1960-2023 йиллардаги иқлим моделлари ва метеорологик маълумотлардан фойдаланганлар. Ҳозир, уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, улар қуруқликнинг тахминан 38,6 фоизини эгаллайди. 2071 – 2100 йилларга келиб, бу улуш иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмига қараб 39,3 – 40,3 фоизгача ўсиши мумкин.
Энг ёмон сценарийда қурғоқчил ҳудудлар майдони тахминан 2,37 миллион квадрат километрга ошади, бу Жазоир майдонига тенг. Айниқса, Австралия ва Бразилияда, шунингдек, Африканинг айрим ҳудудларида сезиларли ўзгаришлар кутилмоқда. Экстремал қуруқ иқлимли ҳудудлар энг тез кенгайиши мумкин, деб хабар берди lenta.ru.
Олимларнинг огоҳлантиришича, ҳудудларнинг янада қуриши сув танқислиги, экотизимлар деградацияси ва чўлланишни кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, карбонат ангидрид концентрациясининг ошиши бу жараённи бироз секинлаштириши мумкин: CO2 даражаси ошганда, ўсимликлар барглар орқали камроқ сув йўқотади. Бироқ, башоратларга кўра, бу қурғоқчил ҳудудларнинг глобал кенгайишини тўхтатиш учун етарли бўлмайди.