Суҳбат давомида Ф.Шамсиев билан АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар, улар фаолият юритаётган соҳалар ҳамда дуч келаётган муаммолар, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўналишлари, Ўзбекистон тарихи, маданияти ва туризм салоҳияти ҳамда имкониятларини кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш масалаларида музокара олиб борилди. 

Учрашувда АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида катта байрам тадбирлари ташкил этиш ва ушбу тадбирларда ўзбекистонлик санъат усталарининг иштирокини таъминлашда юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат сўнгида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва келгусида қилинадиган режалар юзасидан келишиб олинди