Маҳаллий ҳокимият ҳозирда ҳалокатли қуюн етказган зарарни ҳисобламоқда. Табиий офат туфайли дарахтлар ағанаб тушди ва автомашиналарга зарар етди. Теннесси штатидаги Кларксвилл шаҳрини ҳалокатли қуюн қамраб олди. 175 минг аҳолига эга шаҳардан деярли ҳеч нарса қолмаган.
Қуюн уйларни учириб кетди, электр тармоқларини вайрон қилди. NBC телеканалига кўра, камида олти киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди. 23 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари шифохонага етказилган. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бор.
80 мингдан ортиқ одам электрсиз қолмоқда, деб хабар беради mir24.tv.