Олимлар янги турга Chucarosaurus diripienda деб ном беришди. Палеонтолог Матиас Моттанинг сўзларига кўра, динозавр сон суягининг икки метрли ўлчами унинг танасининг узунлиги тахминан 30 метр, оғирлиги эса 40-50 тонна бўлганидан далолат беради.

Бошқа йирик динозаврлардан фарқи шундаки, бу турнинг суяклари ингичка бўлган. Шунинг учун бу жонзотларнинг танаси ўша даврдаги бошқа йиртқичларга қараганда нозикроқ эди.

Мутахассисларнинг фикрича, янги турни зауроподлар қаторига киритиш мумкин. Бу топилма илмий жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Тадқиқот учун асос бўлган динозавр қолдиқлари 2019 йилда экспедиция пайтида Рио-Негро вилоятида топилган, дейилади mir24.tv сайтида.