Маълумотларга кўра, ҳодиса Маранья департаментининг Туксон чеккасидаги (АҚШ) аэропорт яқинида содир бўлган. Расмийларнинг аниқлик киритишича, ҳавода Cessna 172S ва Lancair 360 MK II кичик самолётлар тўқнашган.
Тахминларга кўра, самолётлардан бирининг қўниши пайтида бахтсиз ҳодиса юз бермаган, иккинчиси эса учиш-қўниш йўлагига яқин жойда ерга қулаб тушган ва ёниб кетган. Маранья полиция департаменти ҳалок бўлган икки киши бир самолёт бортида бўлганини, иккинчи самолётдаги икки киши эса жароҳат олмаганини тасдиқлади.
Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради report.az.