Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.