Нашр маълумотларига кўра, марказда юқумли бўлим мавжуд эмас, шунинг учун беморларнинг бир қисми Чоғанли шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, бошқалари эса Ахал вилоятидаги олдиндан тайёрланган изоляция бўлимига юборилган.
ОАВ маълумотларига кўра, марказ мамлакатдаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, унда ўн минглаб, шу жумладан ҳудудлардан ҳам  одамлар йил давомида тиббий кўрикдан ўтказилади ва даволанади.

Аҳоли ўртасида ушбу муассасанинг машҳурлиги, замонавий тиббиёт муассасаларидан фарқли ўлароқ, шифокорларнинг юқори малакаси ва хизматларнинг нисбатан паст нархлари билан боғлиқ.

“Туркманистон йилномалари” нашрининг маълумотларига кўра, Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигида қурилган янги тиббиёт муассасаларига ходимларни жалб қилишда номзодларнинг ташқи кўриниши ва 35 ёшдан ошмаганлиги муҳим мезонлар ҳисобланади.