Бу атеросклерознинг ривожланишига олиб келишини аниқлашди. Бу ҳақда Уппсала университети матбуот хизмати хабар берди.
“Биз оғиз бактериялари, хусусан, стрептококкларнинг айрим турлари беморнинг ичакларида ҳам мавжуд бўлганда, юракнинг кичик артерияларида атеросклеротик тиқинлар шаклланишини тезлаштиришини аниқладик. Энди бу бактерияларнинг атеросклероз ривожланишига қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлашимиз керак, деди университет профессори Туве Фалль.
Атеросклероз қон томирлари деворларида холестерин ва бошқа липидларнинг тўпланиши – атеросклеротик тиқинларнинг шаклланишида намоён бўлади. Бу томирларда кальцийнинг тўпланишига ва мослашувчанликни йўқотишига олиб келади. Тўйиб овқатланмаслик, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва ёмон одатларнинг мавжудлиги билан атеросклерознинг ривожланиш эҳтимоли сезиларли даражада ошади, деб хабар беради tass.ru.