Дастлабки маълумотларга кўра, Дениликвин кратерининг диаметри 520 километрга етади. Бу Жанубий Африкадаги Вредефорт кратеридан (300 километр) сезиларли даражада катта.
Маълумки, Ер юзасида метеорит кратерлари аста-секин йўқ бўлиб бормоқда. Бунинг бир қанча, хусусан, эрозия, плиталар тектоникаси, чўкинди конларнинг тўпланиши каби сабаблари бор.
Бироқ замонавий геофизик технологиялар асосида кратерни ҳатто тош массаси остида чуқур жойлашган бўлса ҳам аниқлаш мумкин. Янги маълумотлар олимларга Ернинг асрлар давомида қандай ривожланганлиги ва унда қандай ҳалокатлар содир бўлганини яхшироқ тушунишга замин яратади, деб хабар беради mir24.tv.