Мавзуга кенгроқ ёндашадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида, автомобиль йўлларида хорижий ва миллий транспорт воситаларининг вазн ҳамда ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиблари белгиланган.
Бу хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ушбу қарор талабларини бажариш мақсадида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вазн ўлчовчи кўчма тарози фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тарози М-39 халқаро автомобиль йўлида юк олиб кетаётган барча турдаги юк автомобилларининг оғирлиги Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши учун белгиланган меъёрий ўлчовларга мос келишини назорат қилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, тарози ёрдамида транспорт воситаларига ортиқча юк ортилгани ёки транспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган ортиқча юк оғирлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади. Бундан кўринадики, вилоятлараро юк ташувчи барча юк автомобиллари ортилган юк вазнини доимий тарзда назорат қилиши, ортиқча юк ортмаслиги керак. Акс ҳолда жаримага тортилиш мумкин. Бундан ташқари, транспорт воситасига ортиқча юк ортилгани аниқланган тақдирда, ортиқча юклар туширилади ва транспорт воситаси қайта ўлчанганидан сўнг йўлга чиқарилади.